Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди
Марғилон шаҳри. 09 ноябрь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Косибчилик МФЙ ҳудудида К.А.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги кийимининг ўнг чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати