15 Феврал 2021 йил
354
Марғилон шаҳрида фуқаро танишига тадбиркорлик билан шуғулланишни баҳона қилиб, 6.100 АҚШ долларини алдаб қўлга киритди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг январь ойида фуқаро Х.Н. таниши Х.Ж.ни ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кўрилган фойдани тенг тақсимлашини айтиб, ҳаражатлар учун 6.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати