Марғилон шаҳрида фирибгарликда гумонланган шахс қўлга олинди
Марғилон шаҳри. 06 март куни А.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 февраль куни номаълум шахс шаҳар марказида ишончига кириб, нархи 1.700.000 сўмлик “Red mi-9” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганкиритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати