18 Сентябр 2020 йил
341
Марғилон шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди
18 сентябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган П.Н.ни Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати