Марғилон шаҳрида фирибгарлик жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
Марғилон шаҳрида ўтказилган муҳокамада Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи майор А.К.Козимов, Марғилон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари, кенг жамоатчилик ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишдилар.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни "Тошкесар" МФЙда яшовчи аёл танишига тегишли умумий қиймати 132 млн. сўмлик, 60 тонна минерал ўғит маҳсулотларини олиб, бир неча соат ичида сотиб пулини олиб келиб беришини айтиб алдаб, минерал ўғитлар учун олдиндан 40 млн. сўм миқдорида пул бериб, менерал ўғитларни ўзга шахсларга сотиб юбориб, қолган 92 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Ушбу жиноятни содир этилишини олдини олиш мумкин эди, сабаби ҳар қайси учрашувларда, профилактик тадбирларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида фирибгарлик тузоғига илинмаслик борасида мунтазам тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Муҳокама жараёнида ҳам жабрланувчи
ва гумонланувчига мазкур жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, айбланувчи томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қонунчилигимизда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилганлиги айтиб ўтилди.
Муҳокама якунида оилаларда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати