Марғилон шаҳрида ер олиб бераман деб алдаб, 55.000.000 сўм пулларни олиб ваъдасини бажармаган аёл жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 2018 йилнинг декабрь ойида Р.О. исмли аёл таниши А.А.нинг ишончига кириб, 25.000.000 сўм эвазига танишлари орқали Қиргули мавзесидаги давлат захирасида бўлган ерлардан олиб беришини айтиб, пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, Р.О. исмли аёл жабрланувчи А.А.нинг таниши И.М.дан ҳам 30.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати