24 Июн 2020 йил
366
Марғилон шаҳрида “Cobalt” велосипедчини уриб юбориши оқибатида фуқаро вафот этди
Марғилон шаҳри.17 июнь куни фуқаро Ю.Ж. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Туркистон кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи С.Б.ни уриб юбориши оқибатида велосипедчи С.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати