Марғилон шаҳрида “Cobalt” русумли автомашинасини сотиб олиб пулларини тўлиқ бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг май ойида Д.А. А.Ш.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини 12.500 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 5.500 АҚШ долларини бериб, қолган 7.000 АҚШ долларини бир ой муддатда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шаҳсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати