Марғилон шаҳрида “Batavrus” русумли велосипедни ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Марғилон шаҳри. 13 сентябрь куни М.М. Ўрдатаги МФЙ ҳудудида яшовчи Ю.Л.ни яшаш хонадонига дарвоза орқали ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 800.000 сўмлик “Batavrus” русумли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳри ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати