Марғилон шаҳрида фуқаронинг пластик картасидан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 16 август куни Т.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс билан ижтимоий тармоғи орқали танишиб, сотувга жойлаштирган телефон аппаратини сотиб олишга келишиб, пул маблағларини унинг пластик картасига ўтказиб берса телефон аппаратини уйига юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пластик картасидан 8.999.100 сўм пулларини ечиб олиб, қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати