24 Июл 2021 йил
346
Марғилон шаҳрида аёлни чет давлатга ишга жўнатишни ваъда қилиб алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг июнь ойида И.Ф. Р.М. исмли аёлнинг ишончига кириб, 10 нафар танишларини Россия Федерациясига ишга юборишини айтиб, 4.300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган долларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати