5 Июн 2021 йил 430

Марғилон шаҳрида 60.000.000 сўм пулларни ўғирлаган аёл фош бўлди

Марғилон шаҳри. 1 июнь куни Дўстлик МФЙда яшовчи Ю.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда  шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги дивандаги тўшак тагида бўлган 60.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.А. исмли аёл  содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech