28 Август 2021 йил 433

Марғилон шаҳрида 19 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. 19 август куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгиобод МФЙ ҳудудида яшовчи Р.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 19 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech