27 Апрел 2021 йил
352
Марғилон шаҳар истироҳат боғида фуқарони 100.000 сўм пулларини тортиб олган шахс қамоққа олинди
Марғилон шаҳри. 26 апрель куни С.С. Туркистон кўчасида жойлашган истироҳат боғида М.А.нинг қўлида бўлган 100.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати