15 Июл 2021 йил 578

Фарғона туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 03 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чекшўра МФЙ ҳудудида яшовчи Ў.С яшаш хонадони олдида холислар иштирокида тўхтатилиб унинг ёни кўздан кечирилганида, шимининг чўнтагидан “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech