13 Октябр 2021 йил 549

Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур қўлга тушди

Марғилон шаҳри. 10 октябрь куни М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Қашқар м.ф.й. ҳудудида жойлашган бозорда курткасини чўнтагида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик “Redmi 9A” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech