26 Ноябр 2021 йил 560

Марғилон шаҳрида тилла узук ўғирлаган шахс фош бўлди

 

Марғилон шаҳри. 19 июль куни Қ.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 июль куни номаълум шахс Б.Марғилоний кўчасида жойлашган савдо дўконида стол устида қаровсиз қолдирган нархи 3.000.000 сўмлик тилла узугини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech