24 Сентябр 2022 йил
488
Марғилон шаҳрида сариқ металдан ишланган тақинчовларни тилла деб сотган шахс фош бўлди
Марғилон шаҳар.2022 йилнинг 17 август куни Ш.О М.М исмли аёлнинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини сариқ металдан ишланган қалбаки тақинчоқларга алмаштириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати