4 Октябр 2021 йил 391

Марғилон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди

03 март куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисмида (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ғ.Р.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech