12 Апрел 2023 йил 363

Марғилон шаҳрида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини хонадонида сақлаган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 04 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Дўстлик маҳалла ҳудудида хизмат олиб боришаётган вақтида ушбу кўчадан келаётган, Т.М шубхаланиб ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech