12 Март 2022 йил 496

Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар.08 март куни шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, С.Р Навбаҳор кўчасида ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун холислар иштирокида текширилганида ёнидан “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech