10 Март 2023 йил 478

Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.Э.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech