27 Июн 2023 йил 263

Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Марғилон шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Э.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech