14 Декабр 2021 йил
436
Марғилон шаҳар ИИБ МваФРБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
13 декабрь куни Марғилон шаҳар ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.Қ.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати