Фарғонада кўнгилли ҳайдовчилар сони ортмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 747-сонли қарорига асосан махсус dyhxx.ejarima.uz сайти ташкил этилиб, фуқароларнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги роли оширилмоқда.
Натижада шу кунга қадар 40 нафардан зиёд кўнгилли ҳайдовчиларнинг автомобилларига видеорегистраторлар ўрнатилди.
Қўшимча равишда Фарғона вилояти ИИБ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ йўналишсиз таксиларга видеорегистратор қурилмаларини ўрнатилди.
Маълумот учун, 29 майдан шу кунга қадар 9 минг 67 та қоидабузарлик ҳолатлари кўнгилли ҳайдовчилар томонидан аниқланди.
Тез кунларда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан яна 100 та видеорегистратор қурилмалари олиб келиб, ҳайдовчиларга тарқатилиши режалаштирилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўллардаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати