Кредит шартномаси асосида “Jentra” автомашинасини ваъда қилган шахга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 28 июль куни фуқаро У.М. У.Орипов кўчасида таниши М.З.нинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали кредит шартномаси асосида “Jentra” русумли автомашина олиб бериши ва бошланғич тўлови учун 4.500 АҚШ доллари тўлашини айтиб, автомашина фотосуратини кўрсатиб, келишув учун 500 АҚШ доллари ва 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати