19 Март 2021 йил 639

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Фарғона вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси, ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида Фарғона шаҳар ИИОФМБ ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос шарафли ва машаққатли жиҳатлари ҳақида гапириб, ҳар бир ходим ана шу шарафга, эл-юртнинг ҳурматига муносиб бўлиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, соҳа ходимлари орасида учраётган айрим салбий ҳолатлар ҳақида мисоллар келтирилди. Бу мисоллардан тўғри хулоса чиқариб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ва таъмагирлик каби иллатларнинг олдини олиш борасида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Тадбир жараёнида ходимлар ўртасида аноним сўровнома ҳам ўтказилди.

Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари вилоят ИИБда ташкил этилган «102» марказлашган тизими, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда ЙҲХБ фаолияти билан ҳам танишдилар. Ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, фуқаролар билан ишлаш жараёни кўздан кечирилди.

Шу куни Марғилон шаҳрида маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторларининг ўзаро ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари ҳам ўрганилди. Фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech