Кореяга жўнатмоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. Шаҳарда яшовчи Ғ.А. таниши Т.М.нинг ишончига кириб, Жанубий Корея Республикасига тадбиркорлик қилиш учун юборишга ваъда қилиб, 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни фирибгарларга ишониб қолмасликларини, ҳушёр бўлишларини, юқоридаги масалаларда расмий идораларга мурожаат қилишларини сўраб қолади ҳамда фирибгарлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, юқоридаги жиноятни содир этган уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати