2 Апрел 2020 йил 404

“Киссавур” қўлга олинди

Фарғона шаҳри. Фарғона туманида яшовчи Ж.У. Фарғона шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилиб, 2 март куни Фарғона шаҳар буюм бозорида чўнтагида бўлган нархи 1 000 000 сўмлик “Redmi 5” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, ўғирланган уяли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган. М.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан киссавурлик(Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди) қилган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech