Киссавур қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 05 март куни Янги Аср кўчасида яшовчи М.А. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона кўчасида “Фарғона-Қиргули” йўналишидаги автобусда кетаётган вақтида номаълум шахс чўнтагида бўлган нархи 1 200 000 сўмлик “ZTE 815W” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Р.И. содир этганлиги аниқланиб, ўғирланган уяли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунчиликка асосан киссавурлик(Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди) жиноятини содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати