7 Январ 2020 йил 1694

Кимдир тирноққа зор ва яна кимдир…

Она уч ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Аммо унинг бу қилмиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди.

Жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Ҳозирги кунда чақалоқ Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси

Text to speech