Карантин постида жиноятни “иссиқ изи” дан аниқлаган ходим тақдирланди
Ҳозирда ҳудудларда ташкил этилган карантин постлари жаҳон бўйича тарқалган пандемиянинг олдини олишга, шу билан бирга фуқаролар тинчлигини сақлаш ва жиноятларни олдини олишга хизмат қилмоқда.
Бунга мисол қилиб, 2020 йил 03 апрель куни Қўқон шаҳар Фурқат кўчасида ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони ЙПХ 3-отряд 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Рашид Акбаров блок постдан ўтишга уринган “Ваз 2106” русумли автотранспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган вақтида ҳайдовчи С.Р ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Шунда ЙПХ инспектори сафдор Рашид Акбаров ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларидан шубхаланиб, ушбу транспорт воситаси ҳақида қўшимча маълумотларни суриштирган вақтида, автомобил Фурқат туманида яшовчи фуқаро Э.Кга тегишли эканлиги, уни маҳалладоши С.Р олиб қочиб кетганлигини аниқлаган.
Р.Акбаров ўз хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндошиб, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ўта оғир жиноятни содир этган С.Р.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўрилишига муносиб хисса қўшган, бу билан барча шахсий таркибга намуна бўлганлиги учун, у Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати