4 Апрел 2020 йил 435

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Учкўприк туманида. 21 март куни Учкўприк туманида яшовчи Б.М бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасида Турвоқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб пиёдачи Қ.М.ни уриб юборган. Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят ИИБ ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech