5 Апрел 2021 йил 1633

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимига замонавий автоматик тарзда ишловчи қурилмалар жорий этилмоқда

Ҳозирда фойдаланилаётган махсус фотовидеофиксация қурилмалари билан биргаликда эндиликда вилоят Ички ишлар бошқармасининг махсус транспорт воситалари ва профилактика инспекторларининг шахсий автомобилларига вилоят ҳокимлиги кўмаги билан махсус автоматик равишда қоидабузарликларни аниқлаб, қайд этувчи видеорегистратор қурилмалари ўрнатилмоқда.

Ушбу қурилмалар йўлларда бошқа транспорт воситаларини томонидан содир этилган қоидабузарлик автоматик равишда қайд қилиш билан биргаликда ўрнатилган автомобилнинг ҳам содир этган қоидабузарликларни автоматик равишда қайд этади ва автоматик равишда махсус dyhxx.ejarima.uz сайтига онлайн тизим орқали юборади.

Махсус сайтга юборилган қоидабузарликлар қайд этилган тасвирларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан кўриб чиқилади ва қоидабузарлик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз. Зеро, қоидаларга амал қилмаслик натижасида кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши ёки оилавий бюджетингизга зарар келтиришингиз мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech