14 Сентябр 2020 йил 941

Жиноят қидирув хизмати ходимлари адолатдан яшириниб юрган шахсларни қўлга олишди

12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТЭҚКББ ва вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 2442- моддаси 1-қисмида  кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган А.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, 13 сентябрь куни Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.С.ни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олиши.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech