Японияга ишга жўнатмоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани.2018 йилнинг февраль ойида фуқаро Ғ.Т. таниши Э.Ж.ни ишончига кириб, фарзандлари Т.Х. ва Т.Ж.ларни Япония давлатига ишга жўнатишини ваъда қилиб, 15.300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни фирибгарларга ишониб қолмасликларини, ҳушёр бўлишларини, юқоридаги масалаларда расмий идораларга мурожаат қилишларини сўраб қолади ҳамда фирибгарлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, юқоридаги жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати