18 Апрел 2020 йил
1315
Яна Фарғонада фоҳишахона ташкил қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 15 апрель куни Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида В.Ў. яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Э.Х. ва М.М.ларни жинсий алоқа қилиши учун 200.000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан В.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати