Яна бир жиноий гуруҳ фош этилди
Марғилон шаҳри. 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси Олтиариқ туманида яшовчи И.А. ўзининг жиноий шериклари Х.М. ва. М.Д.лар билан Бободехқон кўчасида яшовчи М.Ш.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 600 000 сўмлик “Аlcatel” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахсларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўзгалар мулкини талон-тарож қилиб, бойлик орттиришни мақсад қилган шахсларни фош этиш ва жавобгарликни муқаррарлигини таъминлашга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати