“Киссавур” қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 18 ноябрь куни фуқаро С.О. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 ноябрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо бозорига харид учун келган вақтда эгнидаги палтосининг ўнг чўнтагидан ғилофида 100 АҚШ доллари бўлган нархи 1.400 АҚШ долларлик “Iphone-11 Pro” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.О. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати