Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Тез ёрдам” ҳайдовчиси беморнинг қариндошлари томонидан калтакланди” сарлавҳали хабар юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда, жорий йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман Катпут МФЙ Бинокор кўчаси 5-уйга чақирувга асосан келаётган “тез ёрдам” ходимлари мазкур кўчанинг кириш қисмидаги йўл четида фуқаро М.Қ. фуқаро Б.М. билан тортишиб турганлиги сабабли уларни олдига тўхташиб, Б.М.га ёрдам бермоқчи бўлишганида М.Қ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчи Б.П. ва ҳамшира О.П.ларни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси
3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати