14 Сентябр 2020 йил 784

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Фуқаролар муаммолари билан ишловчи айрим ИИБ ходимларининг муомила маданиятларида "катта муаммо" борга ўхшайди (бақир-чақирларга эътибор беринг!)” номли видеомурожаат юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги Парпашабоф МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 2 нафар аёл ва ҳудуд профилактика инспектори М.А.лар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Мазкур ҳолат видеотасвирга олиниб, видеомонтаж қилинган ҳолда ижтимоий тармоқларга сиздирилган.

Бизга етиб келган аудиоёзув давомийлиги 10 дақиқадан зиёдроқ бўлиб, унда профилактика инспектори ва аёлларнинг қўпол оҳангдаги сўзлашувлари тўлиқ ўз аксини топган.

Ҳозирда интернетдаги видеомурожаатда келтирилган ҳолатларни текшириш, шунингдек профилактика инспектори М.А.нинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида тегишли хизматлар томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якуни бўйича қўшимча хабар берилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech