Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Фарғона, заправкада катта жанжал” сарлавҳали мақола юзасидан
Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда, 2020 йилнинг 04 июль куни соат 20:30 да 21 ёшли Х.Ш., 24 ёшли Б.Р. ва Ж.Ш.лар бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Ўзбекистон тумани Дўстларобод қишлоғида жойлашган 38 ёшли Ш.Ф.га тегишли АЁҚШга келиб, фуқаро Ш.Ф.ни танасининг турли жойларига ҳеч бир сабабсиз уриб-дўппослаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Оқибатда, тан жароҳати олган Ш.Ф. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тергов ҳаракатлари якунига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати