18 Июл 2020 йил
804
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги такси ҳайдовчиларининг автомобиллари жарима майдонига олиб кириб қӯйилмоқда. Карантин қонунсизлик дегани эмаску. ЙПХ. Миллий Гвардия, СЭС ходимлари қонунга риоя қилишга сизлар ҳам мажбурсизлар." Сарлавҳали видеолавҳа юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати мазкур хабар ва унда келтирилган ҳолатлар юзасидан Ички ишлар бошқармаси тегишли хизматлари томонидан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қилади.
Ушбу жараёнда ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари асосли ёки асоссиз эканлиги тўғрисида хизмат текшируви якунларига кўра матбуотда қўшимча хабар берилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати