Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Фарғона шаҳар Юксалиш кўчасида қўшнилар гап талашиб жентра русумли автомобилни ёқиб юборишибди” сарлавҳали видео юзасидан
Расмий баёнот
Жорий йилнинг 26 июль куни соат 20:10да Фарғона шаҳар Юксалиш кўчаси 5А-уйнинг олдида турган фуқаро Х.Б.га тегишли “Ласетти-2” русумли автомашинада ёнғин чиққанлиги тўғрисида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан зарур куч воситалар ёрдамида дарҳол ёнғин бартараф этилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса жойи кўздан кечирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, шунингдек ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан зарурий экспертизалар тайинланган.
Текширув якунига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Сизлардан транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларингизни сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати