30 Июн 2020 йил 689

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Болам жиноятчи эмас!” – ИИВ коллежининг вояга етмаган талабаси қамоқхонада қийноққа солиняпти” сарлавҳали хабар юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур хабарда фуқаро Н. (аёл) турмуш ўртоғи ва фарзандига нисбатан ИИО ходимлари томонидан ноҳақлик қилинаётганлигини, жорий йилнинг 26 май куни Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида содир бўлган жанжалга гўёки унинг ўғли Б.Т.нинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдириб, видеомурожаат йўллаган.

Интернет тармоқларида тарқалган ушбу хабар ўрганилганда, вояга етмаган Б.Т. дадаси Ш.Т. билан бир гуруҳ бўлгани ҳолда 26 май куни соат 21:30 ларда А.Тўқай кўчасидаги “Аср” номли савдо дўконидан ичимлик суви олаётиб, дўкон эгаси З.Т. билан ўзаро тортишган вақтида ушбу жанжалга Б.Т. аралашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, З.Т.нинг танасини турли жойларига урган.

Бундан ташқари, вояга етмаган Б.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, уни безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро Т.Ш.ни уриб, ҳаёти учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Б.Т.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 277-моддаси (безорилик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иш бўйича вояга етмаган Б.Т. нинг айби гувоҳларнинг кўрсатувлари, далилий ашёлар, экспертиза хулосалари ҳамда бошқа процессуал ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Шунингдек, барча тергов ҳаракатлари процессуал тартибда амалга оширилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов тамомланиб, Жиноят-процессуал кодексининг 381-моддаси тартибида Фарғона шаҳар прокуратураси орқали тегишли судловга тақдим этилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech