Интернет ижтимоий тармоқларида “Шифокорларга навбатдаги ҳужум!” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 10-июль куни Қува туманида истиқомат қилувчи Ж.У. исмли аёл ўғлининг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли туман Тез тиббий ёрдам бўлимига чақирув қилган.
Чақирувларни қабул қилиш ходими З.Н.нинг 10-15 дақиқадан кейин чақирувга ходимлар бориши ҳақидаги жавобидан қониқмаган аёл Ж.У танишлари З.С ва З.Я. исмли аёллар билан бирга Қува тумани ТТЁ биносига бориб, у ерда бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан сўкинишиб, чақирувларни қабул қилиш хонаси ойнасини синдириб юборишган.
Ушбу воқеа жойига борган ИИБ ходимларини ҳам қонуний талабларини бажаришмаган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан МЖтКнинг 54-моддаси, 183-моддаси хамда 194-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қувасой шаҳар МИБ судига юборилди.
Қувасой шаҳар МИБ суди томонидан юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг 2 нафарига 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси яна 1 нафарига эса, БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати