1 Сентябр 2020 йил 360

Жиноят қидирув хизмати ходимлари адолатдан яшириниб юрган шахсларни қўлга олишди

30 август куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ  ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 122- моддаси 1-қисмида  (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ш.ни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олиши.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech