11 Май 2021 йил 546

Икки авлод учрашуви

Фарғона вилояти ИИБ 10-тергов ҳибсхонаси ҳамда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, икки авлод учрашувларини ўтказиш яхши анънага айланган.

Куни кеча ана шундай сермазмун учрашув ташкил этилди.

Вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ҳамда узоқ йиллар мазкур ҳибсхонада ишлаб нафақага чиққан, истеъфодаги майор Неъматжон Қосимов ёш ходимлар билан учрашиб, ўз тажрибалари билан бўлишди.

Истеъфодаги майор Неъматжон Қосимов 20 йилдан зиёд ушбу муассасада фаолият кўрсатиб, бой амалий тажриба орттирган. Учрашувда у ўзи фаолият кўрсатган пайтлардаги шарт-шароит, хизматдаги машаққатлар ҳақида гапириб, ходимларни бугунги имкониятлардан унумли фойдаланишга, ҳалол ва танлаган касбига садоқатли бўлишга чақирди.

Икки авлод учрашуви ёш ходимларнинг маънавий билимини бойитиб, уларнинг қалбида она Ватан ҳамда танлаган касбига садоқат туйғуларини мустаҳкамлади.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech