30 Апрел 2021 йил 666

ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими томонидан жойларда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда

Ана шундай тадбир бугун вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил этилди. Учрашувларда масъуллар томонидан Республика ички ишлар органлари тизимида ходимлар билан боғлиқ ҳолда содир этилган салбий ҳолатлар ҳақида мисоллар келтирилиб, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликлини мустаҳкамлаш, касбий ва аҳлоқий маданиятни янада юксалтириш, турли салбий иллатларнинг олдини олиш муҳимлиги тушунтирилди. Йўл қўйилган айрим камчиликлар муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашиб, касбдошлар орасида ҳам, эл-юрт орасида обрў-ҳурмат топади, ёруғ юз билан нафақага чиқади.

Йиғилиш сўнгида таваллуд айёмини нишонлайдиган ходимларга эсталик совғалари ва бадиий китоблар улашилди. Шунингдек,"Саф кўриги"лари ҳам ўтказилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech