15 Март 2021 йил 302

ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув курслари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 20 январдаги кўрсатмасига асосан, Вазирлик Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари иштирокида жорий йилнинг 15 март кунидан Фарғона вилояти ИИБ тизимидаги хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари учун қисқа муддатли ўқув курслари бошланди.

5 кун давом этадиган мазкур сайёр ўқув йиғинида тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари машғулотларни олиб боришади.

Ўқув курслари тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвали асосида ташкилланган бўлиб, айни жараёнда хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларнинг касбий ва интеллектул салоҳиятини янада ошириш билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, хизмат давомида дуч келиш мумкин бўлган муаммоли вазиятларни бартараф этишдаги аҳамиятли жиҳатлар юзасидан тажриба алмашадилар.

Ўқув курсларининг бориши ҳақида яна маълумотлар бериб борамиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech